Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабар беришича, айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ширкат томонидан якунига етказилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари томонидан кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузилган.
Ўтган вақт давомида “Abu Sarhad” ширкати томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналардаги тайёргарлик ишларини охирига етказиш, замонавий транспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш ва бошқа юқори сифатдаги хизматлар кўрсатиш ишлари маромига етказилган.










