Sevimli

"Сабрия" миллий сериалининг Кинематография агентлигига алоқаси йўқ" – Агентлик

МАДАНИЯТ 21.01.2022, 22:11
"Сабрия" миллий сериалининг Кинематография агентлигига алоқаси йўқ" – Агентлик

Кинематография агентлиги ижтимоий тармоқларда ёритилган “Сабрия” машмашаси бўйича муносабат билдирди.

Агентликнинг қилинишича, сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган "Сабрия" телесериали Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмаган ва давлат маблағлари юқоридаги сериалга йўналтирилмаган. Мазкур сериалнинг Кинематография агентлигига алоқаси йўқлиги айтилади.

Таъкидланишича, ушбу сериаллар хусусий студиялар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқарилган ва Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган. 

"Агентлик Бадиий кенгаши давлат буюртмасига биноан суратга олинган маҳсулотларни ҳамда кинотеатрларда намойиш учун рухсат сўраб мурожаат қилинган фильмларнигина кўриб чиқиш ваколатига эга. Агентлик бу каби барча айбловларни инкор қилади ва омма фикрини чалғитмасликка чақиради",-дейилади муносабатда.

Маълум қилинадики, қонунчиликка мувофиқ, агентлик бош директори у ёки бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, киностудия ва телеканалларга сериал ишлаб чиқаришни тўғридан-тўғри топшириш ваколатига эга эмас. Агентлик қайси телеканаллар ва хусусий студиялар билан ишлаши Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгашнинг мутлақ ваколатига киради ва ушбу масала кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози асосида ҳал этилади. Бундан ташқари, киностудиялар ва телеканаллар тақдим этган сериаллар лойиҳалари ва уларнинг харажатлар сметаси Агентлик ҳузуридаги Экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, кенгаш аъзоларининг сериални ишлаб чиқаришни молиялаштириш тўғрисидаги коллектив қароридан кейин шартнома тузилиши мумкин.

Шу билан бирга, Кинематография агентлигига мурожаат қилган барча киностудиялар ва телеканаллардан тушган сериаллар лойиҳаларини кўриб чиқиб, талабга жавоб берган ишлар Бадиий ва Эксперт кенгашлари тасдиғидан ўтказилиб, сўнгра молиялаштирилиши айтилади. 

"Қайд этиш жоизки, Агентлик сериаллар ишлаб чиқаришда учта йўналишда ишлайди. Булар давлат буюртмаси асосида, телеканаллар билан тенг шерикчилик асосида ва киностудиялар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик асосида. Бундай ко-продукция усулида ишлаш телесериаллар соҳасини ривожлантириш учун илк қадамлардир. 2021 йилда агентлик томонидан 10 та сериал ишга туширилди, 10 та сериал жами 454 қисмдан иборат. Шундан киносериаллар 51 қисм, телесериаллар 403 қисм. Кинематография агентлиги 5 та бадиий фильмларнинг сериал версиясини яратиб, телеканалларга бепул тақдим этган. Улар сирасига “Ибрат”, “Авлоний”, “Сумбул”, “Илхақ”, “Беҳбудий” каби сериаллар киради",-дейилади хабарда.

Хулоса ўрнида шуни айтилишича, 2018 йилгача Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кино ва телесериаллар йўқ эди. Бу амалиёт юқоридаги фармойиш ва қарорлардан сўнг йўлга қўйилиб, ислоҳотлар натижасида 2021 йилнинг ўзида 5 та киносериал, 5 та телесериал яратилган. 

"Лекин бу қилинган ишлар етарли эмас. Йил давомида агентлик 5 та телесериал суратга олса, бу вақт давомида хусусий студиялар мустақил равишда бир неча баробар кўпроқ сериалларни олишмоқда ва умумий манзарага улкан таъсир кўрсатишмоқда. Келгусида мазкур хусусий студиялар билан ҳамкорликда ишлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмасдан, аммо, суратга олинаётган кино маҳсулотларини бадиий ва ғоявий мазмунини баҳолайдиган махсус консультатив Бадиий кенгаш ташкил этиш зарур. Ушбу тавсиявий ҳарактерга эга Кенгашга кино санъати соҳасидаги малакали, етук ва профессионал мутахассислар жалб этилишини таклиф қиламиз. Мустақил равишда телесериаллар олаётган хусусий студияларни Бадиий кенгашга мурожаат қилиб, маҳсулотнинг мазмун-моҳиятини оширишга ҳаракат қилишга чорлаймиз",-дейди агентлик.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23.45° небольшая облачность
Валюта курси
11130.57
USD -14.64
11713.81
EUR 39.2
175.22
RUB 2.43
1