Франция ҳукумати қарорига кўра, 2 февралдан бошлаб кўчаларда мажбурий ниқоблар талабини бекор қилинади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ян Кастекс маълум қилмоқда.
Бундан ташқари, ходимларни ҳафтасига уч кун масофавий иш режимига ўтказиш талаби ҳам бекор қилинади. Расмий тадбирлар, спорт ва бошқа кўнгилочар байрамларда иштирокчилар сони бўйича чекловларни ҳам олиб ташланади.
Бош вазирнинг таъкидлашича, 16 февралдан бошлаб мамлакатда тунги клублар очилади. Қолаверса, концерт ўтказишга рухсат берилади.