Ўзбекистон терма жамоаси 23 январь куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

СПОРТ 22.01.2022, 01:02
Теглар: Ўзбекистон терма жамоаси
Ўзбекистон терма жамоаси 23 январь куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

Хабарингиз бор, 21-январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак эди. Бироқ эпидемиологик вазият сабабли ушбу ўйин қолдирилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда. 

ЎФА томонидан жамоамиз учун ушбу муддатга бошқа рақиб топиш ишлари олиб борилди. ФИФА кунлари бўлмагани ва карантин чекловлари сабабли бир қанча терма жамоалар ўз режаларига ўзгартириш киритди.

 Натижада, клублар билан ўйнаш вариантлари юзага келди. Мураббийлар штаби йиғинга чақирилган бир қанча ёш футболчилар, маҳаллий клублар вакилларига миллий жамоада ўйин амалиётини тақдим этиш мақсадида ана шу назорат ўйинини ўтказиш фикрини қўллаб-қувватлади. 

Шу тариқа, Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клуби билан 23-январь куни назорат учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Назорат ўйини иккала мураббийнинг талаби билан ёпиқ тарзда ўтиши белгиланди. 

Шарҳлар

Япония - Ўзбекистон учрашуви бекор қилинди

07.01.2022, 20:06

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21 январь куни Токио шаҳрида Японияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кутилган эди. ЎФА матбуот хизмати хабар қилишича, учрашув бекор қилинган. Бунга...
Ўзбекистон миллий жамоасининг Японияга қарши ўйин учун таркиби маълум

27.12.2021, 23:41

Ўзбекистон миллий жамоаси 2022 йилнинг 21 январь куни Токио шаҳрида Японияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Японияга қарши ўтадиган ўртоқлик...
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Италияда операция қилинади

16.11.2021, 21:31

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Грузияга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарлик жараёнида футболчимиз Достонбек Турсунов жароҳат олган эди. Текширувлар натижасида ушбу жароҳат жарроҳлик амалиёти талаб...
Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

03.11.2021, 16:50

Париж шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Сўнгги жамоавий беллашувларда йигитларимиз шоҳсупага кўтарилишди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Чорак...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1