АсосийЖАМИЯТ

Сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирусдан кунлик касалланиш сони ортди, тўрт киши вафот этди

Кеча юртимизда қарийб 1400 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор ва...

'Сўнгги бир кунда Ўзбекистонда коронавирусдан кунлик касалланиш сони ортди, тўрт киши вафот этди'ning rasmi

Кеча юртимизда қарийб 1400 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.  Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

2022 йил 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212289 (+1390) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

- 57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

- 41 нафари Андижон вилоятида,

- 59 нафари Бухоро вилоятида,

- 53 нафари Жиззах вилоятида,

- 26 нафари Қашқадарё вилоятида,

- 22 нафари Навоий вилоятида,

- 45 нафари Наманган вилоятида,

- 39 нафари Самарқанд вилоятида,

- 19 нафари Сирдарё вилоятида,

- 77 нафари Сурхондарё вилоятида,

- 142 нафари Фарғона вилоятида,

- 51 нафари Хоразм вилоятида,

- 183 нафари Тошкент вилоятида,

- 576 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

- Андижон вилоятида 16 нафар,

- Бухоро вилоятида 60 нафар,

- Жиззах вилоятида 14 нафар,

- Қашқадарё вилоятида 18 нафар,

- Наманган вилоятида 19 нафар,

- Самарқанд вилоятида 20 нафар,

- Сурхондарё вилоятида 66 нафар,

 - Фарғона вилоятида 15 нафар,

- Тошкент вилоятида 77 нафар,

- Тошкент шаҳрида 132 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 202149 (+437) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

- 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1536 нафарни ташкил қилди. Шунингдек, кеча 289 нафар кишида пневмония аниқланди.

Бошқа янгиликлар