Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида янтоқ ва қамишдан инновацион озуқа-ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Янтоқ ва қамишдан фойдаланиб чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик хўжаликлари учун ем ишлаб чиқариш" стартап лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланиб, лойиҳа учун Инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,4 млрд сўм ажратилганди.
Ускунанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 25-30 тоннани ташкил этиб, оқсилга бой, ҳамёнбоп озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Лойиҳа ташаббускори “Шахинабону хазина баракаси” МЧЖ томонидан айни пайтда 20 нафар янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, келгусида мавсумий ишчилар ҳам олиш режалаштирилган", - дейилади хабарда.