Чироқчи туманидаги “Кунчиқар” МФЙда ижарада яшовчи Н.Ш. ҳамда унинг маҳалладоши П.Р. ўзаро жиноий тил бириктириб, Н.Ш.нинг ҳали икки ойлик ҳам бўлмаган чақалоғини сотиб, мўмай даромад орттирмоқчи бўлишди. Бу ҳақда “Postda” мухбири Содиқ РАҲИМОВ ёзмоқда.
Ҳолатдан хабар топган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар Яккабоғ тумани “Оқтош” МФЙ ҳудудида жойлашган ресторанда “харидор”га чақалоқни 50 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланди.
Ҳолат юзасидан чақалоқ савдогарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.