Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўтказди.
Тадбир давомида фуқаро Ж.А. Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетида таълим олаётган М.Х.нинг ўқишини Фарғона водийсидаги исталган Олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб беришга ишонтириб, эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек ўтказилган терговга қадар текширувда, Ж.А. яна 4 нафар фуқарони алдаб, уларнинг чет давлатдаги ўқишини кўчириб бериш эвазига 1 700 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.