Таълим жараёни “онлайн” шаклда амалга ошириладиган даврда умумтаълим муассасалари ва “Баркамол авлод” мактаблари педагог ва бошқа ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш асосида фаолият юритаётган ўқитувчиларга иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб берилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур тўловларни тўланишини назорат қилиш учун ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди.