2022 йил 22 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 213767 (+1478) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 61 нафари Андижон вилоятида,
- 64 нафари Бухоро вилоятида,
- 49 нафари Жиззах вилоятида,
- 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 20 нафари Навоий вилоятида,
- 55 нафари Наманган вилоятида,
- 37 нафари Самарқанд вилоятида,
- 21 нафари Сирдарё вилоятида,
- 73 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 182 нафари Фарғона вилоятида,
- 38 нафари Хоразм вилоятида,
- 192 нафари Тошкент вилоятида,
- 598 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида жами соғайганлар 203275 (+1126) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1540 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 296 нафар кишида пневмония аниқланди.






