Шу йил 22 январь куни илк ўзбекистонлик зиёратчилар икки йиллик танаффусдан сўнг умра ибодати учун Саудия Арабистони Подшоҳлигига етиб бордилар.
“Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Жидда аэропортига қўнгач, замонавий автобусларда Мадина шаҳрига етиб борганлар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.
️Пайғамбар алайҳиссалом шаҳрида, Масжиди Набавий яқинидаги "Pullman Zamzam" меҳмонхонасида зиёратчилар тантанали кутиб олинди.










