АсосийJamiyat

Тошкентда давлат рақам белгисини яшириб "мигалка" ўрнатилган "Toyota land cruiser" автомашинаси жарима майдонига қўйилди

'Тошкентда давлат рақам белгисини яшириб "мигалка" ўрнатилган "Toyota land cruiser" автомашинаси жарима майдонига қўйилди'ning rasmi

Бугун, 2022 йил 23 январь куни, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманига кириш ҳудудида (4P12 автомобиль йўлининг 31-километри)да ЙПХ ходими Э.Тайлоқов томонидан давлат рақам белгиси яширилган ҳолда ҳаракатланиб кетаётган "Toyota land cruiser" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди. 

Текширув давомида автомобилга рухсат этилмаган маёқчалар (мигалка) ўрнатилганлиги ҳам маълум бўлган. 

Ушбу қоидабузарликлар бўйича ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган И.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, транспорт воситаси ушбу Кодекснинг 291-моддасига кўра, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

    Бошқа янгиликлар