АсосийDunyo

Қозоғистондаги тартибсизликларда давлат қанча зарар кўргани маълум бўлди

'Қозоғистондаги тартибсизликларда давлат қанча зарар кўргани маълум бўлди'ning rasmi

Қозоғистонда ўтган тартибсизликлар натижасида етказилган жами зарар ҳисоблаб чиқилди. Бузилган биноларни таъмирлаш ва мулкка етказилган зарарни ҳисобга олган ҳолда, у 136,8 миллиард тенгега (313,6 миллион доллар) баҳоланмоқда, дея хабар бермоқда “Интерфакс” Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу сумманинг 54,6 миллиард тенгеси (125,1 миллион доллар) давлат идораларига етказилган зарар, 82,2 миллиард тенге (188,4 миллион доллар) эса 1923 та тадбиркорлик обектига етказилган зарардир. Биноларни таъмирлаш 28,8 миллиард тенгега (66 миллион доллар) баҳоланган бўлиб, бу маблағга Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг Олмаотадаги қароргоҳини қайта тиклаш кирмаслиги таъкидланган. Бино Президент девони томонидан таъмирланади.

Матбуот хабарида қайд этилишича, Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Каирбек Ускенбаев реставрация ишларини молиялаштириш ва ҳукуматнинг фавқулодда захираси ҳисобидан зарарни қоплаш учун бюджет аризаси тайёрланаётганини маълум қилган.

Қозоғистонда январ ойидаги тартибсизликлар чоғида 351 та объэкт, жумладан, 45 та давлат биноси ва 306 та тижорат обекти зарар кўрган. Зарар мамлакатнинг саккизта вилоятида қайд этилган: Олмаота, Жамбил, Қизилўрда, Атирау, Ақтўбе ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида, шунингдек, Олма-Ота ва Чимкентда.

Эслатиб ўтамиз, 2 январ куни Қозоғистонда автомобиллар учун газ нархининг кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланган эди.

    Бошқа янгиликлар