АсосийDunyo

Эронни қор қоплади

'Эронни қор қоплади'ning rasmi

Узоқ муддатли қурғоқчиликдан сўнг Эрон шимолий ва ғарбий ҳудудларида кучли қор ёғди. Бундай ёғингарчилик мамлакатда 20 йилдан буён кузатилмаган. Бу ҳақда Euronews маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, кучли қор ёғиши натижада транспорт ҳаракати қийинлашган, баъзи ҳудудларда ҳайдовчилар учун йўллар соатлаб тўсиб қўйилган. Урмия вилоятида бедарак йўқолганлар рўйхатида уч киши борлиги айтилмоқда.

Шунингдек, кучли совуқ ва инфратузилма билан боғлиқ муаммолар энг зарур товарлар нархининг ошишига олиб келган.

    Бошқа янгиликлар