Sevimli

Россияда бир кунда 63 205 нафар кишида коронавирус аниқланди

ДУНЁ 23.01.2022, 21:25
Россияда бир кунда 63 205 нафар кишида коронавирус аниқланди

Шунингдек, мамлакатда кун давомида "Covid-19" билан касалланган 6211 бемор шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда "РИА Новости" ёзмоқда.

"Касалхонага ётқизилганлар сони 6211 кишини ташкил этди ва бундай кўрсаткич олдинги кунларга нисбатан 37,3 фоизга камайди", — дейилади тезкор штаб хабарида.

Беморларни касалхонага ётқизилиши билан боғлиқ кўрсаткичнинг пасайиши 70 та ҳудудда аниқланган, ўсиш 12 та ҳудудда қайд этилган.

Бироқ, аниқланган инфекция ҳолатлари сони пандемиянинг бутун даври учун  рекордни янгиланди — 63 205 нафар... 

Пойтахт Москванинг ўзида эса, 17 528 киши инфекция билан рўйхатга олингани айтилади.

Шифохонага ётқизилган ва коронавирусга чалинганлар ўртасидаги тафовутли рақамлардан кўриш мумкинки, ушбу штамм кўпчиликда енгил, деярли асоратсиз ўтмоқда. Бунда ,албатта, эмлаш жараёнининг ҳиссаси катта.

Шундай экан, касалликдан қутулишнинг ягона чораси эмлаш в эмланишлигини унутманг! 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22.97° переменная облачность
Валюта курси
11130.57
USD -14.64
11713.81
EUR 39.2
175.22
RUB 2.43
1