АсосийSport

Шомуродов иштирок этмаган ўйинда "Рома" меҳмонда ғалаба қозонди

'Шомуродов иштирок этмаган ўйинда "Рома" меҳмонда ғалаба қозонди'ning rasmi

Италия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган яна бир учрашув поёнига етди. 

"Рома" меҳмонда "Эмполи"га қарши майдонга тушди. Голларга бой кечган баҳсда "Рома" 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Тэмми Абраҳам ўйинда дублга эришган бўлса, клубнинг янги футболчиси Сержиу Оливейра бир гол муаллифига айланди. 

Бу ўйинда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.

"Эмполи" – "Рома" -  2:4 (0:4, 2:0)

Голлар: 0:1 – 24 Абрахам, 0:2 – 33 Абрахам, 0:3 – 35 Сержиу Оливейра, 0:4 – 37 Дзаньоло, 1:4 – 55 Пинамонти, 2:4 – 72 Байрами.

Бошқа янгиликлар