Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳрида шанба куни кечқурун микроавтобус портлаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди,. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат хабари асосида "Интерфакс" маълум қилди.
Портлаш оқибатида яна ўн киши жароҳат олган ва барчаси касалхонага ётқизилган. Шифохона томонидан берилган маълумотга кўра, ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари ва яраланганларнинг беш нафари аёл эканлиги айтилмоқда.
Афғон матбуотига кўра, фожиа вилоят марказидаги Ҳожи Аббос қишлоғида содир бўлган. Ижтимоий тармоқлардаги маҳаллий журналистларнинг хабар беришича, болалар, жумладан, ёш қизлар ҳам жабрланган. Қайд этилишича, ярадорларнинг бир қисмининг аҳволи оғир, шу боис қурбонлар сони ортиши мумкин.
Мамлакатда фаолият юритаётган қуролли гуруҳларнинг ҳеч бири содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.