Англия Премьер-лигаси 23-турининг марказий учрашуви Лондон шаҳрида ўтказилди.
Унда "Челси" клуби "Тоттенҳэм"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда 2:0 ҳисобида "Челси" клуби ғалаба қозониб, ўз очколари сонини кўпайтириб олди.
Учрашувда "аристократлар" сафида голларни Ҳаким Зиёш ва Тиаго Силва киритди.
АПЛ. 23-тур
Челси – Тоттенҳэм 2:0
Голлар: 1:0 – 47 Зиёш, 2:0 – 55 Тиаго Силва.