АсосийJamiyat

Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилмоқда

'Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилмоқда'ning rasmi

Энди мажлисларда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари жамоат хавфсизлиги юзасидан ҳисобот бериб боради.

Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

Эндиликда тегишли моддаларга асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғини каби сўзлар билан алмаштирилиши белгиланмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг 6-банди иккинчи хатбошисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари мажлисларида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг ўринбосарлари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари томонидан ҳар чоракда жамоат хавфсизлиги юзасидан ҳисобот бериш тартиби жорий этилиши белгиланган.

Ушбу Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан жамоат хавфсизлиги йўналишидаги чораларнинг натижалари танқидий равишда муҳокама этиб борилиши, шунингдек, айрим атамаларнинг тўғри қўлланилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар