Пул жамғариш билан инсон кўп нарсага эришиши мумкин. Масалан шахсий жамғармангиз бўлса, доим кайфиятингиз аъло бўлади. Сиз ҳеч кимдан ёки ҳеч қайси банкдан қарздор эмассиз, Форс-мажор ҳолатига тушсангиз, масалан ишингиздан айрилсангиз ҳам йиққан пулларингиз жонингизга оро киради.
Шу билан бирга минус томонлари ҳам бор. Биринчидан узоқ вақт пул жамғаришингизга тўғри келади. Пул йиғгунингизгача инфляция ўсиб бораверади, товарларнинг нарх-навоси ошиб бораверади. Хўш унда нима фойдали?
Пул жамғаришми ёки кредит олишми?
Биз бу ҳақда ҳамшаҳарларимизга юзландик.
Пул жамғариш ёки кредит олиб автомашина ё уй сотиб олиш ҳар бир инсоннинг хоҳиш ва режаларига, энг асосийси топаётган даромадига боғлиқ. Хўш, банк мутахассислари қандай фикрда?
Биз “Ипак йўли” Акциядорлик иновацион тижорат банкида бўлиб вазият билан танишдик. Банкнинг чакана кредитлаш бўлими бошлиғи Музаффархон Акмалхоновнинг айтишича, бугунги кунда чакана кредит турлари ичида автокредит ва микроқарз ва ипотека кредитини олишга аҳоли томонидан талаб ортиб боряпти.
Манфаатли шартлар асосидаги дастлабки тўловсиз кредитни «Ипак Йўли» банки филиалларида қуйидаги шартлар асосида
• фоиз ставкаси — 26,9%;
• кредит муддати миқдорига қараб — 60 ойгача;
• максимал кредит миқдори — 450 млн сўмгача расмийлаштириш мумкин.
Кредитга эга бўлиш учун паспорт, даромадлар тўғрисида маълумотнома ҳамда автомобиль харид қилиш тўғрисида шартномани тақдим этиш керак. Бадал сифатида кредит суммасининг 125%дан кам бўлмаган ликвид таъминот қабул қилинади, деб хабар бермоқда банк ахборот хизмати ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Дилфуза Эсанова
“Ренесанс” телеканали учун!






