Sevimli

-5 даража совуққача... "Ўзгидромет" ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

ЖАМИЯТ 24.01.2022, 13:06
-5 даража совуққача... "Ўзгидромет" ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келишидан сўнг бугун эрталаб Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво ўрнашди.

Маълум қилинишича, бугун ва кейинги икки кун давомида республиканинг барча ҳудудларида бироз шамол билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво  сақланиб туради. Бироқ, Қозоғистон ҳудудларидан бизга кириб келган совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудини тарк этишга шошилмаяпти. Кечалари ва эрталабки соатларда 0-3° совуқ, баъзи жойларда 5° совуққача атрофида бўлган бироз манфий ҳарорат сақланиб туради. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони иситади, аммо ҳарорат 5-8° илиқдан ошмайди. Шимолда кечалари 6-9° совуқ, кундуз кунлари 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво бироз исийди, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 8-10° илиқ, баъзи жойларда 12° илиққача атрофида бўлади.

Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23.45° небольшая облачность
Валюта курси
11130.57
USD -14.64
11713.81
EUR 39.2
175.22
RUB 2.43
1