Наманган вилояти Чуст тумани Маданият саройида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, учрашув залига Чуст дўпписи кийиб кирган вилоят ҳокимининг барча ёшларга Чуст дўпписи тарқатиш бўйича берган топшириғи ёшлар ва нуронийлар вакили томонидан кўтаринкилик билан қарши олинди.


Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари маҳаллаларидаги янги тайинланган ёшлар етакчилари билан ўтказилаётган учрашув аввалида миллий гвардия томонидан ҳарбий-ватанпарварлик кўргазмаси, ёш тадбиркор ва ҳунармандларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган маҳсулотлари ярмаркаси, ёш спортчи ва санъатга ошуфта қизлар ҳамда болажонлар билан мулоқотлар, инновацион ишланмалар тақдимотлари бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов Президент қарори мазмун ва моҳияти, галдаги вазифаларга тўхталди.
Вилоят ҳокимининг маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашуви давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз – Озодбек Назарбеков
"Ҳақлигимни миллион фоиз биламан" — Озодбек Назарбеков дўппи муҳокамасига муносабат билдирди





