АсосийDunyo

Қирғизистон президенти масофада ишлашга ўтди

'Қирғизистон президенти масофада ишлашга ўтди'ning rasmi

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитойга ишчи ташрифи олдидан масофавий ишлаш режимига ўтди. Унинг матбуот котиби президент иш графиги ўзгармаслигини билдирди.

Қайд этилишича, бу чора дунёдаги коронавирус вазиятида хавфсизлик юзасидан кўрилмоқда.

Жапаров 3-5 февраль кунлари Хитойда бўлади. У Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпинь билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар