"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун, 25 январь куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Пойтахтда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.






