"Оmicron" штамми пайдо бўлганида коронавирус билан касалланганлар орасида болалар улуши 10-11% дан 15% гача ўсди. Россия марказий Эпидемиология илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Горелов бу ҳақда маълум қилди.
"Болалар барча геновариантлар билан касалланган, эпидемиологик жараёнга жалб қилиш частотаси 10-11% ни ташкил этди. "Omicron"га келсак, маълумотларга кўра, болалар эпидемиологик жараёнга 15% ҳолларда жалб қилинган", -деди у.
"Болаларни эпидемиологик жараёнга қўшилишининг юқори частотаси - "omicron" барча ёш тоифалари учун юқумли эканлигини кўрсатади",-дея қўшимча қилади Горелов.






