АсосийJamiyat

ССВ ойлигидан ушлаб қолинаётган ходимлар масаласига муносабат билдирди

'ССВ ойлигидан ушлаб қолинаётган ходимлар масаласига муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг турли ассоциация ва нашрларга ўз ойлик маошидан маблағ  ўтказишга розилиги ҳақида ёзган аризалари тарқалганди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда мазкур ҳолатлар ўрганилаётганини, масъулларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

"Тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир ходимнинг меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига, шифокор ва ҳамшираларнинг иш ҳақидан асоссиз ва “ихтиёрий” тарзда турли ушланмалар олиб қолинишига йўл қўйилмайди",-дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек,  мажбурий меҳнатга жалб қилиниш ёки иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолишга топшириқ берилса, вазирликнинг 71-241-16-40 телефон рақамига қўрқмай мурожаат қилиш сўралмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар