Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида электр энергияси ўчганлиги сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Носозлик бартаф этилганидан сўнг Тошкент метрополитен йўловчиларга доимий жадвал асосида хизмат кўрсатишни давом эттиради.






