АсосийJamiyat

"Вазият шахсан давлат раҳбари назоратида"

'"Вазият шахсан давлат раҳбари назоратида"'ning rasmi

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов аҳолига қуйидагича мурожаат йўллади:

 "Ҳурматли юртдошлар!

Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ", - дейлади мурожаатда. 

 

    Бошқа янгиликлар