Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда электр таъминоти 60% тикланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек 100%, Бектемир - 80%, Яшнобод - 50%, Олмазор 55%, Миробод 60%, Юнусобод 40%, Шайхонтоҳур 20%, Олмазор 20%, Сергели 20%, Яккасарой 20%, Учтепа 10%, Янгиҳаёт 60%, Чилонзор 10% туманида истеъмолчилар электр тармоғига уланган.
Шунингдек, ҳудудда сув таъминоти босқичма-босқич тикланаётгани айтилмоқда.
Жумладан, ТЦ-1, Саноат Энерго, ТЦ-4 - катта қозонхоналар ва 43та локал қозонхоналарда иссиқ сув айланма харакати ишга туширилгани ҳақида хабар берилди.






