АсосийJamiyat

ССВ Зангиотадаги ҳозирги ҳолат юзасидан маълумот берди

'ССВ Зангиотадаги ҳозирги ҳолат юзасидан маълумот берди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида дизель генераторлари ишлаб тургани, бунда шифохонада даволанаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморларга уланган тиббий жиҳозларнинг фаолияти давомийлигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгилангани маълум қилган эди.

Қайд этилишича, электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси саъй-ҳаракати билан Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари электр энергияси билан тўлиқ таъминланган.

"Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари тўлиқ электр энергияси билан таъминланди",-дейилади вазирлик матбуот котиби хабарида.

    Бошқа янгиликлар