Ўзбекистон электр энергияси таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини нормаллаштириш бўйича ҳозирда зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шунингдек, электр таъминотини тиклаш ишлари бўйича давлат раҳбарига мунтазам ахборот бериб борилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, аввал айтиб ўтилганидек, вазият шахсан Президентимиз назорати остида.
Бундан ташқари, аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш билан боғлиқ барча соҳалар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган иш режимига ўтказилгани айтилади.
"Шу билан бирга, ҳозирча электр таъминоти тикланмаган жойларда уй-жойларни ёритиш ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тавсияларига амал қилишингизни сўраймиз",-дейилади хабарда.






