АсосийJamiyat

Андижонда ҳаракатланиб кетаётган "Damas" ёниб кетди

'Андижонда ҳаракатланиб кетаётган "Damas" ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 26 январь куни соат 09:20 ларда, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 450-километрида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.М. "Damas" русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда, транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлиб, натижада ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда  Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, туташув бўлиши билан ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар