Юнусобод тумани собиқ ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов қамоққа олинмаган — Бош прокуратура

ЖАМИЯТ 26.01.2022, 14:30
Юнусобод тумани собиқ ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов қамоққа олинмаган — Бош прокуратура

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани собиқ ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовнинг Жиноят кодексининг турли моддалари билан айбланиб, қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. "darakchi.uz" хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди

"Юнусобод тумани собиқ ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов бирон бир жиноят иши буйича терговга жалб қилинмаган ва у қамоққа олинганлиги ҳақидаги маълумотлар хақиқатга тўғри келмайди", - дейилади тақдим этилган маълумотда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1