АсосийJamiyat

TEKNOFEST 2022 технологиялар мусобақаси учун аризалар қабул қилиш бошланди!

'TEKNOFEST 2022 технологиялар мусобақаси учун аризалар қабул қилиш бошланди!'ning rasmi

Дунёдаги энг йирик авиация фестивалларидан бири бўлган ТEKNOFESТнинг технология мусобақаларига аризалар қабул қилиш бошланди. Аризалар қабул қилишнинг охирги муддати — 28 февраль!

ТEKNOFESТ авиация, космик ва технология фестивали жорий йилнинг 30 августидан 4 сентябрига қадар Самсун вилоятининг Чаршамба аэропортида бўлиб ўтади. ТEKNOFESТ технология мусобақалари турли ёш гуруҳлари, жумладан, бошланғич, ўрта, ўрта махсус, университет ва ундан юқори синфлар учун ташкил этилади. 39 хил тоифада ўтказиладиган ТEKNOFESТ 2022 технология мусобақалари орасида ўтган йилгидан фарқли ўлароқ, “Вертикал қўниш ракеталари мусобақаси”, тўсиқсиз яшаш технологиялари мусобақаси, Ўрта мактаб ўқувчиларининг иқлим ўзгариши бўйича тадқиқот лойиҳалари танлови, Hyperloop ривожлантириш мусобақаси бўлади.

Бу йил Бу йил «ТÜBİТАK» ташкилоти ТEKNOFESТ “Afficiency challenge” электр транспорт воситалари пойгаларидан тортиб, учувчисиз ҳаво воситалари мусобақаларигача, ракета мусобақасидан, ўрта мактаб ўқувчилари қутб тадқиқот лойиҳалари беллашувига қадар жами 14 мусобақани қамраб олади.

ТEKNOFESТ технология танловларини ўтказишдан асосий мақсад,ёшларнинг миллий технологияни ишлаб чиқариш ва ривожлантиришга қизиқишини оширишга қаратилган. Ҳар йили бўлгани каби бу йил ҳам технология мусобақаларига ҳужжат топширган ва дастлабки саралаш босқичидан ўтган жамоаларга моддий ёрдам кўрсатилади. Ғолиб жамоаларга 6 миллион лирадан ортиқ мукофотлар берилади.

ТEKNOFESТ Авиация, космик ва технология фестивали ҳақида батафсил маълумот ва иловаларни https://teknofest.org/ сайтидан олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар