АсосийJamiyat

Эндиликда қандли диабетга чалинган беморлар ҳолати онлайн мониторинг қилинади

'Эндиликда қандли диабетга чалинган беморлар ҳолати онлайн мониторинг қилинади'ning rasmi

Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар аҳолига кўрсатилаётган эндокринология хизматини ташкил этишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланди.

  •  академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (Марказ) – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари ўртасида тизимли узвий боғлиқликни таъминлаш;
  • соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва бошқариш дастурларини амалиётга жорий этиш. Бунда:
  •  бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни тарғиб этиш;
  •  оилавий шифокорларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали касалликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш кўламини кенгайтириш;
  • туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари тор соҳа мутахассислари фаолиятига эндокрин касалликларни эрта ташхислаш, асоратларининг олдини олиш алгоритмларини жорий қилиш;
  •  қандли диабетга чалинган беморларнинг замонавий диспансер назорати (онлайн регистр) тизимини жорий этиш орқали ҳар бир бемор ҳолатининг мониторингини юритиш;
  •  аҳолининг касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳлари, жумладан, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни йод препаратлари билан бепул таъминлаш орқали йод танқислиги касалликларининг самарали профилактикасини таъминлаш;
  •  “Профилактика мактаблари”га тор соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда беморлар ва уларнинг оила аъзоларига эндокрин касалликни бошқариш усулларини ҳамда касаллик билан яшашни ўргатиш;
  •  ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли ҳамда инновацион усулларини жорий этиш орқали ҳудудларда ва Марказда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари улушини ошириш;
  •  эндокринология йўналишида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, соҳа ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш.

 

    Бошқа янгиликлар