Ўзбекистон миллий терма жамоаси қишки ўқув-машғулот йиғинини давомида бир нечта ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, 27-январь куни Сречко Катанец шогирдлари Жанубий Судан терма жамоаси билан назорат учрашувида иштирок этади. Аввалдан ушбу санада Баҳрайн терма жамоаси билан ўйнаш борасида музокаралар олиб борилаётган эди. Бироқ Баҳрайндаги эпидемиологик вазият сабабли ушбу жамоа БААдаги йиғинини бекор қилишга мажбур бўлди. Натижада 27-январь куни Дубайда йиғинда бўлиб турган Жанубий Судан терма жамоаси билан ўйин ўтказиш борасида ўзаро келишувга эришилди.
Ўйин эртага 18:00 да старт олади ва ЎФА расмий YouTube kanali (https://youtube.com/c/UZBEKISTANFA) орқали трансляция қилиниши режалаштирилган.