Самарқандда биринчи овозли светофор ўрнатилди

ЖАМИЯТ 27.01.2022, 08:36
Самарқандда биринчи овозли светофор ўрнатилди

Самарқанд шаҳридаги Садриддин Айний кўчасида илк бор "овозли светофор" ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.  Қайд этилишича, ушбу светафор кўзи ожиз пиёдалар учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

"Республика Ички ишлар вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи мамлакатимиздаги кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф бўлган болалар мактаб-интернатларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан", – дейди Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ж.Сагдуллаев.

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрнатилган “овозли светофор” пиёдаларга ҳар бир чироқ ёнгани ва ҳаракатланиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида овозли хабар бериб огоҳлантиради.

"Мактабимиз олдидаги катта йўлдан ўтиш биз учун кўп ноқулайлик туғдирарди, қўрқардик" – дейди мактаб-интернат ўқитувчиси Зокир Маҳаматов.

"Чунки шу пайтгача автомашиналарнинг овозини эшитган ҳолда, уларнинг яқин ёки узоқдалигини чамалаб йўлни кесиб ўтардик. Бу светофор биз ва ўқувчиларимиз учун катта қулайлик бўлди",-дейди ўқувчи.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1