АсосийDunyo

Қозоғистон парламенти Назарбоевни  Хавфсизлик кенгаши раислигидан умрбод маҳрум қилди

'Қозоғистон парламенти Назарбоевни  Хавфсизлик кенгаши раислигидан умрбод маҳрум қилди'ning rasmi

Қозоғистон Сенати (юқори палатаси) депутатлари ялпи мажлисда Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон Халқ Ассамблеяси (ХҲК) ва Хавфсизлик Кенгашига умрбод раислик қилишини бекор қилувчи қонунчиликка ўзгартиришларни маъқуллади.

Палата веб-сайтида бу ҳақда маълум қилинди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитасининг хулосасига кўра, ўзгартиришлар Хавфсизлик кенгаши раисининг ваколатларини мамлакат президентига ўтказишга қаратилган.

Шундай қилиб,  қонун билан Қозоғистоннинг биринчи президентига берилган умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқини чекланади.

"Бундан ташқари, парламентда Назарбоевнинг республика Конституциявий кенгаши аъзоси бўлиш, шунингдек, ҳукумат ва парламентда сўзлаш ҳуқуқини сақлаб қолган конституциявий қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар