Қирғизистон авария туфайли Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимидан чиқди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби Жийде Зоотбекова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шу туфайли Қирғизистонда электр таъминоти босқичма-босқич тиклана бошлаган. Қирғизистон ҳудудининг 50 фоизи электр энергияси билан таъминланди. Қолган қисмини улаш ишлари давом этмоқда.