1

Қорақалпоғистонда 2500 АҚШ доллари эвазига маҳкумни муддатидан аввал қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди

ЖАМИЯТ 27.01.2022, 15:55
Қорақалпоғистонда 2500 АҚШ доллари эвазига маҳкумни муддатидан аввал қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди

Қорақалпоғистонда манзил колониясидаги фуқаронинг жазо муддатини барвақт тугатиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Қ.Р. манзил колониясида жазо ўтаётган А.нинг ишончига кириб, унинг жазо муддатини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали барвақт тугатиб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1