АсосийJamiyat

Самарқанддаги хонадонлардан бири ёниб кетди

'Самарқанддаги хонадонлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

27-январь куни соат 17:42 да Самарқанд шаҳри Амир Кулол кўчаси 14 уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБ га хабар келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда. 

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:49 да  етиб бориб, ёнғин соат 17:55 да қуршаб олинган ва 18:16 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида хонадоннниг тахминан 90 кв.м. майдонда шифт ва том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.  

Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар