АсосийSport

“Формула-1” Сингапур Гран-присини ўтказиш бўйича янги шартнома имзолади

'“Формула-1” Сингапур Гран-присини ўтказиш бўйича янги шартнома имзолади'ning rasmi

“Формула-1” раҳбарияти Сингапур Гран-приси пойга сериясини ўтказиш бўйича янги келишувни имзолади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда

Қайд этилишича, томонлар 2028 йилга қадар мўжалланган янги шартнома бўйиа келишувга эришган. 

"Формула-1" Сингапурда яна узоқ вақт давом этишидан хурсандман. 2008 йилда Марина Бей кўчасида мусобақа тарихидаги биринчи тунги пойга бўлиб ўтган. Шундан бери Сингапур мухлислар, жамоалар ва ҳайдовчиларни хурсанд қилишда давом этмоқда. ", - деди "Формула-1" президенти ва бош директори Стефано Доменикали.

Маълумот учун, 2022 йилги "Формула-1" чемпионатининг Сингапур Гран-приси 2 октябрга белгиланган.

    Бошқа янгиликлар