1

Қирғиз-тожик чегарасида отишмалар оқибатида яраланганлар сони маълум қилинди

СИЁСАТ 27.01.2022, 22:44
Қирғиз-тожик чегарасида отишмалар оқибатида яраланганлар сони маълум қилинди

Аввалроқ, қирғиз-тожик чегарасида ҳарбийлар ўртасида отишма бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

"Тожикистон томон ўт очишни тўхтатмаяпти" деб хабар қилди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати

Манбада айтилишича, икки давлат чегара хизматлари раҳбарлари ўртасида навбатдаги телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

“Соат 23:00 ҳолатига кўра., “Тожикистонлик ҳарбий хизматчилар Қирғизистон ҳарбий хизматчилари позициялари томон вақти-вақти билан ўқ узишда давом этмоқда”, — дейилади хабарда.

Эки-Тош, Қум-бозор, Чир-Добо ҳудудларида отишмалар давом этмоқда. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумотларига кўра, тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон Республикаси Ички қўшинлари ҳарбий хизматчилари жойлашган жой ва Кочо туманида миномётдан ўққа тутган. Тожик ҳарбий хизматчиларининг ўққа тутилиши натижасида қирғиз фуқаросининг уйи ёниб кетган.

Икки давлат чегарачилари ўртасида давом этаётган можаролар оқибатида яраланганлар сони 17 кишига етди: Шундан 13 нафар тожикистонлик яралнган, улардан 11 нафар ҳарбий хизматчи бўлса, яна икки нафари тинч аҳоли вакили экани маълум қилинди. Шунингдек, 4 нафар қирғизистонлик жароҳат олгани айтилмоқда. Бу ҳақда Исфара шаҳар марказий шифохонасидан “Аsia-Plyus”га маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1