АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways бугуннинг барча рейслари учун чипталарга 30% чегирма эълон қилди  

'Uzbekistan Airways бугуннинг барча рейслари учун чипталарга 30% чегирма эълон қилди   'ning rasmi

Uzbekistan Airways ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан акция эълон қилди.

Унга кўра, фақат 28 январь куни Uzbekistan Airways'нинг барча рейслари авиачипталарига 30% чегирма билан амал қилади.

Акция қоида ва шартлари:

•  30% чегирмали авиачиптани 2022 йилнинг 28 январь санаси соат 00:00 дан 23:59 (маҳаллий вақт) гача харид қилиш ;

•  Авиачиптани www.uzairways.com расмий сайтида,  Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг Ўзбекистонда Республикасидаги агентларидан харид қилиш;

•  Авиаташувлар муддати чекланмаган (авиачиптани расмийлаштириш амалдаги рейслар жадвалига мувофиқ амалга оширилади);

•  Чегирма эконом ва бизнес класс тарифларининг барча турларига амал қилади;

•  Ушбу чегирмани бошқа чегирмалар билан (болалардан ташқари) қўллаш тақиқланади;

•  Чегирма Code Share  рейсларида ва савдо битимлари доирасида эълон қилинган тарифлар учун қўлланилмайди.

    Бошқа янгиликлар