Ҳар йили Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан истеъдодли ва шижоатли ёшларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси” Республика танлови ўтказилади.
Кеча мазкур танловнинг якуний босқичи Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан онлайн тарзда ўтказилди.
Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, “Йил талабаси-2021” анъанавий кўрик-танловининг “Йилнинг энг яхши спортчи-талабаси” номинациясида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кўпкураш факултети Оғир атлетика таълим йўналиши 3-босқич талабаси Акбар Жўраев 1-ўринга муносиб деб топилди.
Акбар Жўраев 2021-йилда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, Олимпиада рекорди ва Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида жаҳон рекордини янгилади. Шунингдек, у мамлакатимизда 2021-йил якунларига кўра “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб топилган.






