Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоятидаги тоғли ҳудуд маҳаллаларидан бирида оммавий муштлашув содир бўлганлиги айтилмоқда (одамларнинг қўлларида ёғоч бўлаклари ва таёқлар ҳам бор)” деб номланган видео тарқалди.
Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 19 декабрь куни тахминан саот 15:00 да Денов тумани А.Хидоятов СИУ “Ушор” маҳалласида яшовчи фуқаролар Т.Х., Н.Н. ва Н.А. лар қариндошлари фуқаролар Р.А., О.А. ва О.Л. лар олдиндан давом этиб келаётган ер масаласида келишмовчиликлар бўлганлиги сабабли, фуқаро Н.Н. қўшниси фуқаро О.А. билан ўзаро тортишиб қолиб, бир бирларини ҳақоратлаб тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, 2022 йил 11 январь куни ҳукукбузарларга тегишли чора куриш учун маъмурий тартибда Денов туман судига юборилган.






