АсосийDunyo

Илон Маск 21 млрддан ортиқ маблағ йўқотди

'Илон Маск 21 млрддан ортиқ маблағ йўқотди'ning rasmi

Америкалик тадбиркор Илон Маск Tesla компанияси акциялари нархининг пасайиши натижасида 21 миллиард доллардан кўпроқ маблағ йўқотди. Буни реал вақт режимида ўтказиладиган Forbes миллиардерлар рейтинги маълумотлари тасдиқлайди.  

Қайд этилишича, Маскнинг бойлиги 21,5 миллиард долларга ёки 8,84 фоизга камайган. Шундай қилиб, ҳозирда унинг бойлиги 221,3 миллиард долларни ташкил этади. Бироқ, Forbes миллиардерлар рейтинги маълумотларидан кўриниб турибдики, америкалик тадбиркор ҳамон сайёранинг энг бой одамлари рўйхатида етакчи. Иккинчи ўринда Франция компаниялари LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) гуруҳининг бош директори Бернард Арно (188,6 миллиард доллар) туради. Кучли учликни Amazon электрон тижорат компанияси раҳбари Жефф Безос 165,8 миллиард доллар билан якунлаб беради. 

Маълум қилинишича, Tesla акциялари Тошкент вақти билан бугун, 28 январь 01:26 ҳолатига кўра, ҳар бир қимматли қоғоз учун 10,75 фоизга 837 долларни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар