АсосийJinoyat

Фарғонада куёв қайнонасининг буюртмаси билан қайнотасини ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди

'Фарғонада куёв қайнонасининг буюртмаси билан қайнотасини ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди'ning rasmi

Судланган Б.Шарофиддинов (исми ва шарифи ўзгартирилган) қайнонаси Ф.Алиевани қайнотаси А.Мирзаев доимий равишда уриб, ҳақорат қилиб келгани сабабли, қайнонаси Ф.Алиеванинг таклифига кўра, қайнотаси А.Мирзаевни 5.000 АҚШ долларига ўлдириш ҳақида жиноий тил бириктириб, 2014 йилнинг 8 ноябридан 9 ноябрь кунига ўтар кечаси Ф.Алиева ўзининг яшаш хонадонида Б.Шарофиддиновга болтани олиб келиб берганида, Б.Шарофиддинов ушбу болтанинг кесувчи қисми билан ухлаб ётган ожиз аҳволдаги А.Мирзаевнинг бош қисмига икки маротаба уриб, қасддан ўлдирган. 

Шундан сўнг, Б.Шарофиддинов А.Мирзаевнинг мурдасини йўқотиш мақсадида 2014 йилнинг 11 ноябрь куни танишларини ёллаб, А.Мирзаевнинг мурдасини улар ёрдамида эшак аравага юклаб, Боғдод, Риштон ва Олтиариқ туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Андижон каналига ташлаб юборишган.

Б.Шарофиддинов ва Ф.Алиева содир этган жиноятларини яшириш мақсадида, 2014 йил 15 ноябрь куни марҳум А.Мирзаевни Россия Федерациясига ишлаш учун кетганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб, унинг фуқаролик паспортини ёқиб юбориш йўли билан нобуд қилишган.

Шундан сўнг, Б.Шарофиддинов қайнонаси Ф.Алиева томонидан ваъда қилинган 5.000 АҚШ долларини қўлга кирита олмаганлиги сабабли қайнонасининг яшаш уйида бўлган қимматбахо буюмларини олиб кетиб, ушбу буюмларни танишларидан бўлган қарзлари эвазига бериб юбораган.

Бундан ташқари, Б.Шарофиддинов Ф.Алиева билан бирга бошқа жиноятларни ҳам содир қилганлиги аниқланган.

Фарғона вилоят судининг судьяси Фаррух Абдураимов раислигида ўтган суд, барча холатларни атрофлича ўрганиб, Б.Шарофиддиновга Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “в,п” бандлари, ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди, ЖК 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖК 59-моддасининг 3-қисми тартибида 18 йил, Ф.Алиевага эса 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

    Бошқа янгиликлар