АсосийDunyo

Жанубий Кореяда бир кунда коронавирусдан рекорд даражадаги касалланиш қайд этилди

'Жанубий Кореяда бир кунда коронавирусдан рекорд даражадаги касалланиш қайд этилди'ning rasmi

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганларнинг бир суткадаги сони рекорд даражага етди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакат касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) берган маълумотларга кўра, охирги бир суткада 16 096 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Бу эса кетма-кет тўртинчи кунги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

CОVID-19 қурбонлари сони 6,678 га етиб,  пайшанба кунгидаги ҳолатга таққослаганда 24 тага кўп. Жамоат соғлиқни сақлаш агентлигининг таъкидлашича, кейинги бир неча ҳафта ичида касалланганлар сони кунига 100 мингга етиши мумкин. 

KDCА маълум қилишича, жума ҳолатига кўра, 26,35 миллион киши умумий аҳолининг 51,4 фоизи қайта эмланган. Эмланганларнинг умумий сони 43,93 миллион нафарга етган.

    Бошқа янгиликлар