АсосийJamiyat

Ўзбекистонда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 41,9 миллиондан ошди – ССВ

'Ўзбекистонда COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 41,9 миллиондан ошди – ССВ'ning rasmi

28 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 107 275 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди

Улардан:
1-босқич эмланганлар 21 326 нафарни,
2-босқич эмланганлар 39 523  нафарни,

3-босқич эмланганлар 46 426 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 902 383 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 279 321 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 14 571 282 нафарни,
3-босқич эмланганлар 8 051 780 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Қашқадарё вилояти (14 855 доза),
Андижон вилояти (14 073 доза),
Самарқанд вилояти (13 234 доза) ташкил қилди.

Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,9 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,3 фоизни ташкил қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар